Линклар

Покистон вазири Афғонистонга ташрифини бошлади


Покистон ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайшийнинг Афғонистонга сафари бошланди.

Бу ерда Покистон расмийси афғонистонлик ҳамкасби Рангин Додфар Спанта ва мамлакат президенти Ҳомид Карзай билан музокаралар ўтказди.

Музокаралардан аввал Афғонистон ташқи ишлар вазири Рангин Додфар Спанта Покистон ҳукуматининг ўз ҳудудидаги қабилалар етакчилари билан тузган ўзаро тинчлик сулҳини кескин танқид қилди. Афғонистон расмийси мазкур келишувни жангариларга ён босиш ўлароқ баҳолади.

Покистон Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, Шоҳ Маҳмуд Қурайший Кобулдаги музокаралар чоғида Афғонистондан Покистон ҳудудига амалга оширилаётган ракета ҳужумларини муҳокама этишни режалаштирган.
XS
SM
MD
LG