Линклар

Ҳавьер Солана айирмачилар раҳбари билан учрашди


ЕИ ташқи сиёсати мутасаддиси Ҳавьер Солана Сухумида айирмачи Абхазия етакчиси Сергей Багапш билан музокара ўтказди.

Ҳавьер Солана ЕИ расмий Тбилиси ва Сухуми ўртасидаги музокараларнинг қайта бошлаш уринишларига кўмаклашишга тайёрлигини билдирди. Бироқ у минтақадаги бўҳрон Россия иштирокисиз ҳал этилмаслигини маълум қилди.

Сергей Багашп эса расмий Тбилиси Кодор дарасидан ўз ҳарбийларини олиб чиққан тақдирдагина Абхазия ҳукумати Грузия билан музокаралар бошлаши мумкинлигига ишора қилди.

Сухумига келишдан аввал Ҳавьер Солана Грузия президенти Михаил Саакашвили билан учрашган эди. Бу учрашувлардан сўнг ЕИ расмийси Россиянинг Абхазия ҳудудига қўшимча ҳарбий юбориш тўғрисидаги қарорини кескин танқид қилди.
XS
SM
MD
LG