Линклар

Исроиллик вазир: “Эронга ҳужум уюштирилиши муқаррар”


Исроил транспорт вазири Шаул Мофаз маҳаллий нашрлардан бирига берган интервьюсида “БМТнинг расмий Теҳронга қарши қабул қилган санкциялари иш бермагани сабабли Эронга ҳужум уюштирилиши муқаррар” эканини билдирди.

Якшанба куни эълон қилиниши режалаштирилган бу интервьюда Исроил расмийсининг: “Агар Эрон ўзининг ядровий дастурини давом эттираверса, биз бу мамлакатга ҳужум қиламиз”, деган баёноти бўлиши кутилмоқда.

Эрон раҳбарининг Исроил шаънига айтилаётган айбловлари, жумладан, яҳудий давлати йўқ қилиниши даркор, деган сўзларига тўхталган Шаул Мофаз: “Исроил харитадан ўчирилишидан аввал Эрон раҳбари ўзи биринчи ғойиб бўлади”,- деган.

Бироқ айрим сиёсий кузатувчилар Исроил расмийсининг бу баёноти мамлакат ичкарисидаги сиёсатда фойдаланиш учун айтилганини таъкидламоқда. Чунки Исроил бош вазирига қўйилаётган айбловлар ўз тасдиғини топгудек бўлса, Эҳуд Олмерт истеъфо беришга мажбур бўлади.
XS
SM
MD
LG