Линклар

Украинага етказиб бериладиган газ қимматлашади


Россия расмий Киевни Украинага етказиб берилаётган газ 2009 йилнинг 1 январидан бошлаб деярли икки баробар қимматлаши тўғрисида огоҳлантирди.

Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Санкт-Петербургда икки давлат президентлари учрашувидан сўнг маълум қилди.

“Кейинги йилнинг 1 январидан бошлаб Марказий Осиё давлатлари ўз газини Европа нархларида сота бошлайди. Украинага келаётган газнинг кўп қисми Марказий Осиё давлатларидан келишини инобатга олсак ва бу газ Россия ҳудуди орқали ўтгани боис, Дмитрий Медведев Украина раҳбарига нархлар ўзгаришини қайта эслатди”,- деди Сергей Лавров.

С.Лавров президентлар учрашуви чоғида Россия-Украина муносабатлари, жумладан, Қора денгиз ҳарбий флоти атрофидаги вазият муҳокама қилинганини билдирди.
XS
SM
MD
LG