Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:16

“Диснейлэнд” эмас, заҳар!


Ўзбекистон мактабларида сўнгги қўнғироқ ҳам тугаб, собиқ ўқувчилар пойтахтдаги кўнгилочар ва истироҳат боғларига сайру саёҳат қилмоқда. Лекин бу боғларга қадам ранжида қилган ёшлар ҳайратдан донг қотмоқда.

Сабаб оддий: кўчадаги нарх-наволар билан бу дам олиш масканларидаги нархлар орасидаги тафовут ер билан осмонча.

Масалан, пойтахт мактабларидан бирининг 9-синф битирувчилари мактаб даврлари ва синфдошлар ҳамжиҳатлигининг бир умр ёдда қолиши илинжида бутун синф билан шаҳардаги энг бообрў кўнгилочар боғ - “Диснейлэнд”га борган.

“У ерга борганимизга пушаймон бўлдик. Боғда фаолият кўрсатаётган аттракционларга соатлаб навбат кутишдан ташқари бу ердаги чанқовбосди ичимликлару музқаймоқлар кўча ёки оддий дўконлардагидан бир неча баробар қиммат нархда экан”, - дейди 9-синф битирувчиси Дилшода.

Битирувчиларнинг сўзларига кўра, “Диснейдлэнд” боғига кирувчиларга ўзи билан чанқовбосди ичимликлар олиб кириш тақиқланган. Кириш эшиги олдидаги қоровул шундай ичимлик олиб кираётган ёшларни жеркиб, қўлларидан тортиб олмоқда.

“Биз синфдошларимиз билан мактабдошликнинг охирги дамларини ёдда қоларли қилиб ўтказиш мақсадида бу ерга келгандик, бироқ бу ердаги навбат кутишлару асаб бузилишлардан ҳордиқ ололмадик, аксинча мўлжаллаб йиққан пулларимиз деярли ҳеч нимага етмай қолгани сабабли бир-биримиз билан суҳбатлашишга ҳам хоҳишимиз қолмади”,- дейди Аброр исмли битирувчи.

Ўсмир йигит-қизларнинг айтишича, Тошкентдаги барча истироҳат боғларида ҳам аҳвол шундай. Масалан, Ғафур Ғулом истироҳат боғидаги нарх-наволар ҳам шундоққина панжаранинг у ёғидаги нархлардан икки баравар қиммат.

Ваҳоланки, бу боққа ота-оналар, асосан, фарзандларини айлантиргани олиб боради. Агар ўртамиёна маош олиб ишлаётган бир ўқитувчи уч боласи билан бу боғларга дам олгани кирса, унинг бир ойлик маоши урвоқ ҳам бўлмайди. Шаҳар ҳокимлиги эса бу ҳолатга бепарво қараб келмоқда. Мансабдорлар учун бу гўёки нормал ҳолат, оддий халқ учун эса бу қиёмат.
XS
SM
MD
LG