Линклар

Европа чемпионати бошланди


Швейцария ва Австрияда футбол бўйича 2008 йилги Европа чемпионатининг финал ўйинлари бошланди.

Дастлаб Чех Республикаси ва чемпионат мезбони швейцарияликлар яшил майдонда тўп суради.

“А” гуруҳида эса Туркия терма жамоаси Женевадаги стадионида Португалия футболчиларига қарши майдонга тушди.

Футбол бўйича 2008 йилги Европа чемпионати финал беллашувларида 16 жамоа қатнашмоқда. Футбол ишқибозлари эса 31 та қизиқарли ўйинни томоша қилади. Беллашувлар 29 июнь куни Венада тугаши белгиланган.
XS
SM
MD
LG