Линклар

Туркияга янги конституция керак


Туркия парламенти раиси Кўксал Топтан мамлакатда янги конституция қабул қилиниши кераклигини айтди.

Кўксал Топтан фикрича, янги конституция парламентнинг юқори палатаси фаолиятини қайта тиклашни ва Конституциявий суд салоҳиятини чеклашни назарда тутган бўлиши керак.

Пайшанба куни Конституциявий суд муслималар университетларга рўмол ўраб келишига рухсат берувчи парламент қабул қилган қоннунни бекор қилганидан кейин Кўксал Топтан Конституциявий суд ўз салоҳияти доирасидан чиқаётганини айтди.
XS
SM
MD
LG