Линклар

Назарбоев “Нурсултон”ни қўлламайди


Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев парламент депутатларининг мамлакат пойтахтини Нурсултон, деб ўзгартириш ташаббусини қўлламаслигини маълум қилди.

“Менинг бу ташаббусдан хабарим бор. Албатта, парламент ҳеч кимдан сўраб ўтирмай, қонунлар қабул қилишга ҳақли. Аммо парламент томонидан қабул қилинган қонунлар фақат уларга президент имзо чеккандан кейингина кучга киради. Мен доим бунақа ном алмаштиришларга қарши бўлганман, айниқса, бу менинг шахсим билан боғлиқ бўлса”,- деди Н. Назарбоев.

Айни пайтда Қозоғистон президенти то у ўз мамлакати ва халқига керак бўлиб, сайловларда одамлар ишончини қозонаверар экан, ўз ишини давом эттираверишини билдирди.
XS
SM
MD
LG