Линклар

Ироқда нефть қазиб чиқариш уруш бошланишидан олдинги даражага етди


Ироқнинг нефть вазири Ҳусайн ал-Шаҳристон сўнгги ойларда мамлакатда хавфсизлик билан боғлиқ вазиятнинг бироз яхшилангани нефть қазиб чиқариш хажмини оширишга имконият яратганини айтди.

Ўтган ойда Ироқда кундалик қазиб чиқариладиган нефть ҳажми урушдан олдинги даража, яъни икки ярим миллион баррелга етди. Парламент аъзолари олдида қилган чиқишида ал-Шаҳристон келаси беш йилда Ироқда нефть қазиб чиқаришни кунига 4–4,5 миллион баррелга етказиш режалаштирилганини айтди.
XS
SM
MD
LG