Линклар

Осиёнинг энг қудратли давлатлари расмийлари учрашди


Япониянинг Аомори шаҳрида АҚШ ва Осиёнинг энг йирик иқтисодиётга эга тўрт давлати расмийлари ўртасида учрашуви бошланди.

АҚШ, Япония, Хитой, Ҳиндистон ва Жанубий Кореянинг энергетика вазирлари сўзлашувида нефть нархи рекорд даражада кўтарилиб бораётгани хусусида ташвиш билдирилди. 6 июнь куни дунё бозорида бир баррел нефть нархи 10 долларга қимматлашиб, 138 АҚШ долларини ташкил этди. Саноати тараққий этган саккиз давлат энергетика вазирларининг 8 июнь куни Японияда бўладиган учрашувида айни масала муҳокама этилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG