Линклар

Умидлар оқланишига кафолат йўқ


Куни-кеча Қозоғистон расмийлари мамлакатда маҳаллий ишчилар ҳақ-ҳуқуқларига риоя қилинишини алоҳида назорат остига олганини маълум қилди.

Қозоғистонда чет эллик меҳнат муҳожирларига нисбатан муносабат тобора ёмонлашаётганига қарамай, ризқ илинжида мамлакатга келаётган хорижликлар, хусусан, ўзбекистонлик мардикорлар сони камаймаяпти. Бу муҳожирлар қонуний йўллардан ҳам ўтиб келяпти, ноқонуний йўллардан ҳам.

Ноқонуний йўллар билан ўтиб келаётган ўзбекистонликларнинг айтишича, битта одамнинг фақат божхонадан ўтиб келиши 3-4 минг тангага тушяпти.

Сотилмишлар эса Ўзбекистоннинг ҳар ёғидан келади. Ўзларининг айтишича, ишлагани, пул топгани ва шу тариқа оила боққани келади, лекин улар борар манзилларини ҳали аниқ билмайди.

Албатта, бу кишилар умид билан келяпти Қозоғистонга, лекин уларнинг бу умидлари оқланишига ҳеч ким кафолат бера олмайди.
XS
SM
MD
LG