Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:17

“Ҳалол FOOD” ёпиб қўйилди


Ўзбекистонда маҳаллий аҳолининг аксар қисми ислом дини ақидаларига риоя этиб яшайди. Гарчанд барча ўзбекистонликлар исломнинг беш устунини тўла адо этмаса-да, бироқ шариатнинг баъзи амалларини қўлдан келгунча бажаришга интилади.

Хусусан, кўп ўзбеклар, ҳалол сўйилган мол ва қўй гўштидан бўлган таомлар, халол колбаса маҳсулотларини тановул қилишга катта эътибор қаратади. Яқинда Тошкентнинг маҳаллий аҳоли зич жойлашган Чиғатой Эски шаҳар ҳудудида мусулмонлар ва юкорида айтганимиз, ҳалол таомларнигина хуш кўрадиган оддий ўзбек оилаларининг энг севимли овқатланиш макони ҳисобланган “Ҳалол FOOD” кафе-ресторани ёпиб қўйилди. Бу ўз навбатида мусулмон ва мусулмонча ҳаётга интилувчи тошкентликларнинг каттагина кисми норозилигига сабаб булмокда. Бутун йил давомида ва айникса ёзги мавсумда янада гавжумроқ бўладиган бу емакхонанинг нима сабабдан ёпиб куйилганини билиш максадида биз дастлаб ушбу кафе-ресторан маъмурлари билан учрашишга ҳаракат қилдик. Бироқ эшикларига каттагина қулф осиб қўйилган бу даргоҳдан ҳеч кимни топа олмадик. Аммо бизнинг нима мақсадда келганимизни билган кафе жойлашган маҳалла вакилларидан баъзилари бу хакда уз фикрларини баён килишди.

Улардан бир нечасининг айтишича, кафе гўёки ҳақиқий мусулмонлар кўплаб тўпланадиган жой бўлиб қолгани учун ҳукумат органларида шубҳа уйғотган ва у гўёки диний экстремистик гуруҳдар фаолияти олдини олиш учун ҳам ёпиб ташланган. Бошқа баъзи суҳбатдошлар эса фикр билдирганларга эътироз қилиб, кафенинг мижозлари кўпайиб, тадбиркорлиги катта фойда бераётгани учун бошқа амалдорларнинг ғаши келганини таъкидлади, бошқа бирлари эса кафе соҳибининг юқоридагилар билан келишолмай қолганини бунга сабаб қилиб кўрсатди.

Эҳтимол, кафе-ресторан фаолиятида баъзи камчиликлар топилгани учун уни ёпиб қўйишгандир, деб сўрадик суҳбатдошлардан.

“Ҳалол Food” очилганига мана бир неча йил бўлган бўлса, дейишди кексароқ ёшли маҳалла вакиллари, ҳали уларнинг таомларидан ёки хизматларидан норози бўлишгани ҳақида эшитмаганмиз. Яна қарияларнинг айтишича, бу емакхона таомлари нархи ҳам маҳаллий аҳоли учун чўнтакбоп бўлган. Кафе-рестораннинг диний экстремистик гуруҳлар вакилларига алоқадорлиги ҳақида тахмин ўринли бўлиши мумкинми, деб навбатдаги савол билан мурожаат қилдик, суҳбат мавзусини эшитиб тобора купайиб бораётган тингловчиларга. Ўзбекистонда охирги йилларда ислом динига кундан кун кизикиш ортиб бормоқда ва кундан-кун ҳижобга кираётган, ўранаётган ўзбек аёллари кўпчиликни ташкил этмокда, деди қариялардан бири.

Унинг сўзларига кўра, мусулмонлар гўшт маҳсулотлари қаердан, кимдан олиб келингани ва қандай сўйилгани ва пиширилгани ҳақида бирор маълумотга эга бўлмагани емакхоналарда овқатланиши уларнинг эътиқодларига тўғри келмайди.

Шу боис, деди гапга аралашган ўранган бир ўзбек аёли, “Ҳалол Food” мусулмонларнинг ишончини қозонди, унинг асосий мижозлари ҳақиқий намозхон эркаклар, ёшлар ва қарийб барча ўранган аёллар эди.

Аёлнинг сўзларига кўра, мусулмонлар оила-оила бўлиб келиб, овқатланадиган бу емакхонада қандайдир диний экстремистик гуруҳ йиғилиши ва ниманидир муҳокама қилиши мутлақо мумкин эмас.

Маълум бўлишича, нафақат Тошкентдаги “Ҳалол Food”, балки бутун Ўзбекистон бўйлаб шу ном билан очилган барча емакхоналар ёпиб қўйилган. Ўзбекистонда аҳолининг 4-5 киши ёки ундан ошиғи йиғилиши билан ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари етиб келиб, уларни тарқатишга ҳаракат қилишини ва бу ҳол, айниқса, 4-5та намозхон йиғилишида бир қадар жиддийроқ тус олишини таъкидлашди.

Уларнинг фикрича, емакхона доимо мусулмонлар билан гавжум бўлиши, эҳтимолки, баъзи амалдорларга “қўрққанга қўша кўринар” қабилида бўлгани учун ҳам ёпиб қўйилган.
XS
SM
MD
LG