Линклар

logo-print

Донорларнинг навбатдаги анжумани бошланади


Пайшанба куни Афғонистонга молиявий ëрдам бериб келаëтган донор давлатларнинг навбатдаги анжумани бошланади. Мазкур тадбир арафасида маркази Кобулда жойлашган “Афғонистондаги ҳалолликни кузатиш” мустақил халқаро тадқиқот гуруҳи бу мамлакатга берилаëтган миллиардлаб доллар ëрдам пулининг самарасиз сарфланаëтганидан бонг урди.

Гуруҳ ҳисоботига кўра, Афғонистонга берилаëтган ҳар 100 доллар ëрдам пулининг фақат 20 долларигина афғон муҳтожларига етиб бормоқда.

Ҳисоботда, шунингдек, халқаро ëрдам пулининг 30 фоизига қадар Афғонистондаги турли агентликлар хавфсизлигини таъминлашга сарфланаëтгани, бу агентликлар эса афғонистонликларни иш билан деярли таъминламаëтгани ëзилади.
XS
SM
MD
LG