Линклар

Чингиз Айтматовнинг аҳволи оғирлашмоқда


Германиянинг Нюрнберг шаҳри шифохонаси врачлари машҳур ëзувчи Чингиз Айтматовнинг аҳволи ниҳоятда оғирлашганини маълум қилди.

79 ёшли ëзувчи май ойида Россиядаги кинофестивал чоғида зотилжамга чалиниб, аҳволи ëмонлашгандан сўнг Нюрнберг шифохонасига олиб келинган ва буйраги ишламай қолган ëзувчи шундан бери жонлантириш бўлимида сақланаëтган эди.

Врачларнинг айтишича, эндиликда буйрагидан ташқари Ч.Айтматовнинг ўпкаси ҳам ишламай қолган.

Собиқ иттифоқнинг энг машҳур ëзувчиси ҳисобланмиш Чингиз Айтматов Қирғизистон мустақиликка эришгандан сўнг узоқ йиллар бу мамлакатнинг Бельгия, Нидерландия ва Люксембургдаги элчиси лавозимида ишлаб келди.
XS
SM
MD
LG