Линклар

Ҳарбий харажатлар ўсмоқда


Стокгольм Халқаро тинчлик институти эълон қилган йиллик ҳисоботга кўра, кейинги 10 йил давомида дунë бўйлаб ҳарбий харажатлар 45 фоиз ўсган ва бу кўрсаткичнинг ярмидан кўпроғи АҚШ ҳиссасига тўғри келган.

Ҳисоботда айтилишича, 2007 йил давомида қурол-яроғ ва бошқа ҳарбий харажатларга 1 триллион 339 миллиард АҚШ доллари сарфланган ва бу глобал миқëсдаги ялпи ички маҳсулотнинг 2,5 фоизига тенгдир.

Дунëдаги энг қудратли ҳарбий тизимга эга АҚШнинг биргина ўзи 2007 йилда ҳарбий харажатларга 547 миллиард доллар сарфлаган ва бу жаҳон миқëсидаги харажатнинг қарийб ярмини ташкил этади.
XS
SM
MD
LG