Линклар

logo-print

Журналистнинг дафн маросими ўтказилди


Афғонистон бўйлаб амалга оширилган қатор ҳужумлар оқибатида тўрт афғон полициячиси ҳамда толибларнинг бир нечта жангариси ўлдирилди.

Шунингдек, Ҳилманд вилоятида Би-Би-Си радиосининг пуштун хизмати мухбири Абдул Самад Руҳонийнинг дафн маросими бўлиб ўтди. Унинг ўлими муносабати билан бутун Афғонистон бўйлаб журналистлар норозилик тадбирлари ўтказди.

Бедарак йўқолган 25 ёшли журналистнинг жасади якшанба куни топилганди. Расмийлар журналистни ўғирлаб, уни ўлдирган шахсларнинг кимлиги ҳозирча номаълум эканини таъкидламоқда.

Афғонистондан олинган яна бир хабарга кўра¸ 2001 йилдан ҳозирга қадар бу мамлакатда ўлдирилган британиялик ҳарбийлар сони 100 тага етган.
XS
SM
MD
LG