Линклар

Жорж Буш Европага навбатдаги сафарини бошлади


Сафар давомида Оқ уй раҳбарининг Европа етакчиларидан Афғонистондаги вазиятни яхшилаш, Эронга босимни кучайтириш ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммоларда кўпроқ ҳамкорлик қилишни сўраши кутилмоқда.

10 июндан 16 июнга қадар давом этадиган Европа сафари давомида Жорж Буш дастлаб Словения пойтахтида ўтказиладиган АҚШ-Европа Иттифоқи йиллик саммитида иштирок этади. Сўнгра у Германия, Италия, Ватикан, Франция ва Буюк Британия пойтахтларига ташриф буюради.

Парижда Ж.Бушнинг Афғонистон бўйича ўтказиладиган донор давлатлар анжуманида ҳам қатнашиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG