Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:34

Ўзбекистонликларнинг юртни тарк этиши кўпаймоқда


Кейинги бир йил ичида ўзбекистонлик икки мингдан ортиқ оила Қирғизистонга кўчиб ўтиб, мазкур мамлакат фуқаролигини олиш истагини билдирди. Бу ҳақда хабар қилган Қирғизистон Миграция қўмитаси маълумотига кўра, 257 оилага Қирғизистон фуқаролиги берилган ва яна 2000 ўзбекистонлик Қирғизистон фуқаролигини олишни кутмоқда.

Қирғизистонлик таҳлилчи Ғанижон Холматов фикрича, бунинг бир неча сабаби бор, аммо энг биринчи сабаб иқтисодийдир.

Ғанижон Холматов: Ҳар ҳолда Қирғизистонда Россиядан, Қозоғистондан кўра қониқарли ҳаëт бор, айниқса, меҳнат муҳожирларига зарурат пайдо бўляпти. Анча-мунча соҳаларда - тиббий соҳада, ўқитувчилик соҳасида мутахассислар етишмайди.

Озодлик: Ўзбекистонликларни Қирғизистонга жалб қилаëтган ҳолат у ердаги эркин сиёсий муҳитми ëки тадбиркорлик учун қулай шароит?

Ғанижон Холматов: Асосан, меҳнат муҳожирлиги. Асосан, иш топиш ва Ўзбекистондаги ишсизлик. Биздаги ишчиларнинг кўпчилиги Россияга кетиб қолди. Айнан шу қурилиш соҳаси ва ер ишларида ўзбек меҳнаткашларига эҳтиëж пайдо бўлди. Мана шу нарса, менимча, уларни Қирғизистонга келишга жалб қилган. Бизнинг милициямиз Ўзбекистонникичалик бўлмаса ҳам назоратни жуда кучайтириб юборади. Ўз-ўзидан фуқаролик олинадиган бўлса, демак эркин меҳнат қилиш, қувғинга учрамасдан бемалол меҳнат қилиш мумкин.

Озодлик: Фуқаролик олиш жараëни қийинми?

Ғанижон Холматов: Бу жуда қийин, лекин Ўзбекистондагидай эмас. Очиғини айтганда, бу ерда ҳар нарсанинг йўли бор. Коррупция тизимининг баъзи бир томонлари бор эканки, шуни эплаш мумкин. Йўли билан, қонун-қоидаси билан ишлаши мумкин. Афсуски, Ўзбекистонда 5 йиллик муддат. 10 йил яшаган бўлсангиз ҳам фуқаролик олиб ўтроқлашиб кетиш жуда қийин. Бизда шуни эплаб қилиш мумкин. Қандайдир бир жиҳатлари бўлса, ота-онаси Қирғизистонга алоқадор бўлса ëки бошқа бир сабаблар бўлса, олиш тезлашади. Диний эркинликлар боис, Қирғизистон фуқаролигини олишга ҳаракат қилаëтган ўзбекистонликлар ҳам анчагина. Ҳар ҳолда диний эркинликлар бизда сезиларли даражада бор, десак бўлади.

Ғанижон Холматов таъкидича, Ўзбекистондан Қирғизистонга кўчаëтганларнинг асосий интилиши яхши, фаровон ҳаëт орзуси.

Айни пайтда Ўзбекистонни сиëсий сабаблар боис ташлаб Қирғизистонга келаëтганлар сафи ҳам гавжум. Ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари фаоли Абдулла Тожибой ўғли ана шу тазйиқлар боис Қирғизистонга келган минглаб ўзбеклардан бири.

Абдулла Тожибой ўғлининг қисматдоши, инсон ҳуқуқлари фаоли Ëдгор Турлибековнинг билдиришича, Ўзбекистондаги этник қозоқ ва қирғизлар мамлакатни тарк қилмоқда.

“Бу илгари кузатилмаган ҳолат. Мен ҳам, масалан, этник қозоқман. Менда Қозоғистонга кўчиш истаги умуман бўлмаган. У хаëлдан мен жуда узоқда эдим. Одамларнинг кетишига ҳам сиëсий томондан, ҳам моддий томондан қийналиш, милициянинг зўравонлиги, ҳар қадамда адолатсизликнинг ривожланиб кетгани, енгил яшашга ҳеч қанақа йўл қўйилмаëтгани сабаб бўлмоқда”,- деди Ё.Турлибеков.

Ëдгор Турлибеков назарида, Ўзбекистонда сиëсий ва иқтисодий эркинликларнинг етишмаслиги боис, минглаб ўзбекистонлик кўч-кўронини ортиб йўлга чиқмоқда.
XS
SM
MD
LG