Линклар

logo-print

Косово ўз донорлари билан учрашади


Европа комиссияси 11 июль куни Брюсселда Косово давлатини қуришга оид донор давлатлар йиғинини ўтказиш режасини эълон қилди.

Мазкур анжуманга тайёргарлик ишлари бир неча ойдан бери давом этмоқда. Донорлар йиғини Косово Сербиядан мустақил бўлганини эълон қилганидан беш ой ўтиб ўтказиладиган бўлди. ЕИнинг аксарият давлатлари Косово мустақиллигини тан олган.

Европа комиссяиси 2007-2011 йиллар учун Косовога қарийб 400 миллион евро миқдорида ёрдам ажратиб бўлган.
XS
SM
MD
LG