Линклар

logo-print

Гейтс Россия ҳаракатларидан ташвишда


АҚШ мудофаа вазири Роберт Гейтс Россия оддий қуролли кучларини ривожлантиришдан кўра, ўз ядровий имкониятларини кенгайтиришга кўпроқ эътибор бераётган кўринади, дея баён қилди.

Бу эса, унинг айтишича, АҚШнинг ядровий салоҳиятини сақлаб қолишни тақозо қилади.

Виржиниядаги ҳарбий базада қилган чиқишида Р.Гейтс келажакда эҳтимолий душманларнинг ҳужумини бартараф қилиш учун АҚШнинг ўз ядровий салоҳиятини оширишига эҳтиёж борлигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG