Линклар

logo-print

Бош вазир Конституциявий суддан изоҳ талаб қилди


Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон Конституциявий суддан ҳукуматнинг ўқув юртларида ҳижоб ўраб юришга рухсат бериш қарорини бекор қилишга оид ҳукмини изоҳлашни талаб қилди.

Суднинг ўтган ҳафта чиқарган ҳукми Эрдўғон етакчилигидаги «Адолат ва тараққиёт» партияси учун жиддий зарба бўлди. Бош вазир суднинг конституцияга киритилган ўзгартишларни қайта кўриб чиқиш ваколати йўқлигини таъкидлади.

Эрдўғоннинг ҳукмрон партияси конституцияга мамлакат олий ўқув юртларида талабаларнинг ҳижоб ўраб юришига рухсат берувчи ўзгартишни киритган эди. Бу эса дунёвий қарашлардаги судялар ва ҳарбийларни ғазаблантирган.

Туркия бош прокурори ҳукмрон партияни исломий фаолиятда айблаб, уни ёпиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилган.
XS
SM
MD
LG