Линклар

logo-print

Афғонистон бўйича янги келишув керак


БМТнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Кай Эйде Афғонистонни қайта тиклаш бўйича янги келишувга эришишга чақирмоқда.

У халқаро ҳамжамият Афғонистонга кўрсатаётган ёрдамини янада жадаллаштиришига эҳтиёж борлигини баён қилди.

Айни пайтда Жаҳон банки Афғонистонда иқтисодий ривожланишга туртки бериш учун давлат тизимлари самарадорлигини ошириш лозимлигини айтиб, халқаро ҳамжамиятни бу жараёнга ёрдам беришга даъват қилди.

Бу ҳақда Жаҳон банкининг Афғонистон бўйича Парижда пайшанба куни бошланадиган халқаро анжуман олдидан эълон қилган ҳисоботида айтилади. Ҳисоботда ҳукумат давлатни бошқаришда кўпроқ масъулиятни ўз зиммасига олиши лозимлиги таъкидланади. Ҳозирда давлатнинг аксарият ваколатлари халқаро ташкилотлар томонидан амалга оширилади.

Париждаги анжуманда Афғонистон ҳукумати донор давлатлар билан учрашиб, келаси беш йилга мўлжалланган 50 миллиард АҚШ доллларига тенг стратегияни муҳокама қилади.
XS
SM
MD
LG