Линклар

АҚШ ва ЕИ Эронни огоҳлантирди


АҚШ ва Европа Иттифоқи етакчилари Эрон ўзининг ядровий дастуридан воз кечмаса, унга нисбатан янги чоралар кўришга тайёрлигидан огоҳлантирди.

Словенияда бўлиб ўтган АҚШ-ЕИ саммитида ЕИ етакчилари билан учрашган АҚШ президенти Жорж Буш Эрон халқаро изоляцияга юз тутишни истамаса, ўз ядровий дастуридан воз кечиши лозимлигини таъкидлади.

“Бир гуруҳ давлатлар эронликларга аниқ муждани юбориши мумкин. Яъни агар сиз жаҳоннинг уранни бойитиш ишларини тўхтатиш талабини писанд қилмасликни давом эттирсангиз, биз сизни яккалаб қўйиш ва керак бўлса янги санкциялар жорий қилишда давом этамиз, деган муждани юборишимиз керак”,- деди Оқ уй раҳбари.

Уранни бойитиш ишларини тўхтатишдан бош тортаётган Эронга қарши БМТнинг учта санкцияси жорий қилинган.
XS
SM
MD
LG