Чингиз Айтматов, хусусан, 20-асрда бутун турк дунëсининг фахри ва ифтихори эди. Ҳақли равишда у турк дунëсининг даҳоларидан бири, деса бўладиган инсон эди.
Мен у билан илк марта 1988 йилда Совет Иттифоқи ëзувчилари мажлисида танишган эдим. Ўшанда минбардан туриб Ўрта Осиë ҳақида гапирганимда келиб мени табриклаган инсонлардан бири эди.
У турк дунëсида пайдо бўлган илғор фикрларни доим қўллаб, уларни рағбатлантириб келган устоз ëзувчилардан эди. Чингиз Айтматов бутун асарларини рус тилида ëзди, лекин бу асарларнинг ҳаммасида турк руҳи, Туркистон руҳи уфуриб турди. Бу асарларни рус ëзувчиси ҳеч қачон ëза олмас эди. Чунки бу асарларнинг қайноғи, манбаси ўлароқ турк қалби, турк юраги керак эди ва Чингиз Айтматов шундай юрак, қалб соҳиби эди.