Линклар

Медведев АҚШ-Россия муносабатлари истиқболига ишонч билан қарайди


Россия президенти Дмитрий Медведев АҚШ билан муносабатлар келажагига ишонч билан қарашини билдирди.

Д.Медведев АҚШнинг кейинги маъмурияти билан конструктив ва дўстона мулоқотга умид қилиб қолаётганини айтди. Москвада қилган чиқишида Россия президенти Москва ва Вашингтон ўртасидаги келишмовчиликларга қарамай, томонлар биргаликда ишлаши зарурлигини таъкидлади.

АҚШнинг амалдаги президенти Жорж Буш январь ойида ўз президентлик ваколатини топширади.
XS
SM
MD
LG