Линклар

logo-print

Яна бир уруш жиноятчиси қўлга тушди


БМТнинг уруш жиноятлари бўйича Гаага трибунали томонидан қидирувга берилган Босниядаги серб хавфсизлик хизмати раҳбари Строян Зуплянин қўлга олинди.

С.Зуплянин 1992-95 йиллардаги Босния уруши давомида мусулмон ва хорват фуқароларининг ўлдирилишига асосий масъуллардан бири ҳисобланади.

Гаага трибунали уларнинг барчасини қўлга олиб, судга тортишни талаб қилмоқда. Ушбу талабнинг бажарилиши Сербиянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиши учун қўйилган шартлардан биридир.
XS
SM
MD
LG