Линклар

Ҳар қандай чорадан дипломатик усуллар устивор


Берлин яқинида Германия канцлери Ангела Меркел билан учрашган АҚШ президенти Жорж Буш БМТ талабига қарамай, ядровий дастурларини тўхтатишдан бош тортаётган Эронга босим ўтказишжа дипломатик усулларга кўпроқ имконият берилишини таъкидлади.

Унинг айтишича, Вашингтон ўз иттифоқчилари билан Эронга нисбатан қўшимча жазо чораларини киритиш устида иш олиб боради.

“Эронга нисбатан ҳар қандай чора кўрилиши мумкин, бироқ дипломатик усуллар устивордир”,- деди Буш.

Жорж Буш Ироқ борасида ҳам тўхтатиб, Ироқ билан хавфсизлик шартномасини имзолаш ниятида эканини, бироқ бу мамлакатда АҚШнинг доимий ҳарбий базаларини қолдириш режада йўқлигини билдирди.

Унинг таъкидича, Ироқ диктаторининг йўқ қилингани тўғри қарор бўлиб, бу ўз навбатида дунёни хавфсизроқ қилган.

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот мамлакат телевидениеси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилган чиқишида Ғарб таҳдидлари ва босимлари Эроннинг ядровий дастурларини тўхтата олмаганини айтди.

Унинг билдиришича, Эрон ғалаба қозониб, душманларининг қўлидан эса ҳеч нарса келмади.

“АҚШ президенти Буш эса Эронга заррача зиён етказа олмади”, – деди М.Аҳмадийнажот.
XS
SM
MD
LG