Линклар

logo-print

“Олтин қироли” ишдан бўшади


Сенатор Николай Кучерский Навоий кон-металлургия комбинати бош директори лавозимидан олиб ташланди.

“Ўзметроном” мустақил Интернет газетаси тарқатган хабарга кўра, 10 июнь куни Вазирлар Маҳкамаси қарори билан бошқа ишга ўтгани муносабати билан Н.Кучерский ўз вазифасидан озод этилиб, унинг ўрнига бош вазир ўринбосари Қувондиқ Санақулов тайинланган.

Ўтган ойда “Озодлик” радиосига берган интевьюсида Н.Кучерский “кимнингдир жонига қаттиқ текканини” айтганди.

Ўзбекистонда йилига қазиб олинадиган 86 тонна олтиннинг 57-59 тоннаси дунёда энг йирик олтин қазиб олувчи корхоналардан бири бўлган Навоий кон-металлургия комбинати ҳиссасига тўғри келади. Корхона бошқарувидаги ўзгаришлар соҳа устидан назорат кучайтирилаётгани билан изоҳланаётир.
XS
SM
MD
LG