Линклар

Солижон Абдураҳмонов ҳибсга олинди


7 июнь куни Нукусда “Озодлик” ва “Америка овози” радиолари собиқ мухбири, Инсон ҳуқуқлари халқаро жамияти фаоли Солижон Абдураҳмонов ҳибсга олинди. Унга наркотик моддалар сақлаш айби қўйилмоқда.

Инсон ҳуқуқлари ва журналистлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар С.Абдураҳмоновнинг ҳисбга олинишини қоралаб чиқди. Ҳамкасблари эса у журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси сифатидаги фаолияти учун ҳибсга олинганини айтмоқда.

С.Абдураҳмоновнинг ҳибсга олингани Тошкентда сўз эркинлигига бағишланган халқаро анжуман якунлангандан сўнг маълум бўлди. Айни пайтда Европа Иттифоқи ва нуфузли халқаро ташкилотлар ўз фаолияти учун қамалган ўнлаб инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва ижодкорларнинг озод этилишини талаб этаётир.
XS
SM
MD
LG