Линклар

Дилшод Қурбоновни овлаш навбати Россияга етди...ми?

  • Сарвар Усмон

Москвадаги “Фуқаровий кўмак” ташкилоти Ўзбекистонга экстрадиция қилинишига рад жавоби берилган ўзбек қочқини Дилшод Қурбоновни энди Россиянинг куч ишлатар органлари овлаётгани ҳақида маҳлумот тарқатди.

37 ёшли Д.Қурбонов ўтган йилнинг 30 май куни Тула вилоятининг Узловая шаҳрида Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ҳибсга олинган ва ўшандан буён у Ўзбекистонга экстрадиция қилиниш хавфи остида эди. Чунки Ўзбекистон томони уни халқаро террорчилик ташкилотлари билан алоқадорликда айблаган.

Жорий йилнинг апрель ойида Европа суди расмий Москвага Д.Қурбоновни экстрадиция қилишни тўхтатишни тавсия этган эди. Шундан сўнг Россия Олий суди жорий йил 28 майида мамлакат Бош прокуратурасининг Дилшод Қурбоновни юртига экстрадиция қилиш тўғрисидаги қарорини бекор қилди. 2008 йилнинг 5 июнида Д.Қурбонов Тула вилоятининг Новомосковск шаҳри тергов изоляторидан озод қилинди.

Энди эса у билан Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари қизиқа бошлади.

“У қайддан ўтиб қўйиш учун паспорт-виза хизматининг туман бўлимига мурожаат қилиши биланоқ бирдан жиноят қидирув бўлими ходимлари пайдо бўлади, Федерал хавфсизлик хизмати ходимининг у билан гаплашгиси келиб қолади”,- деб эслайди “Фуқаровий кўмак” ташкилоти раҳбари Елена Рябинина 7 июнь кунги воқеаларни.

Унинг айтишича, Дилшод Қурбоновнинг иши мутлақо якунига етган, унинг иши ҳатто Европа инсон ҳуқуқлари суди даражасида кўрилган ва шунинг учун на жиноят қидирув бўлимининг, на ФХХнинг унга дахли бўлиши керак.

“Айниқса, мен Дилшод ҳужжатлари билан боғлиқ равишда Мордовия маркази Саранск шаҳрига қараб йўлга чиққанида бироз аввал уни саволга тутган ФХХ ходими олдига келиб, уни ўзи олиб бориб қўйишни таклиф қилганини билганимдан кейин Дилшод билан телефон алоқаси узулиб қолгач, қўрқиб кетдим. Чиндан Дилшод Қурбоновни ўғирлаб кетмоқчимидилар–йўқми, айта олмайман. Лекин биз эҳтиёт чораларини кўришга ҳаракат қилдик, Россия Федерацияси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили аппарати, БМТ Қочқинлар идораси маҳаллий бошқармаси, бошқа қатор идора ва ташкилотлар билан боғландик”,- дейди Елена Рябинина.

Е.Рябинина фикрича, унинг ўғирланиб, Ўзбекистонга бериб юборилишидан хавфсирашга асос бўладиган жуда кўп мисоллар бор.

“Ўшандай воқеалардан бири ўтган йил апрелининг охирида бўлган. Ўшанда ўзбекистонлик Абдулализ Бойматовни туман ички ишлар бўлимидан нари Ўзбекистонга бериб юборишган ва у ҳозир Ўзбекистонда қамоқда ўтирибди”,- деди Елена Рябинина.
XS
SM
MD
LG