Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:07

Ўзбекни қул қилиш навбати озарбойжонларга етди


http://tbn0.google.com/images?q=tbn:svAzexCn_41voM:http://www.sostav.ru/articles/rus/2007/16.05/news/images/1leo.jpg Россиянинг “Новости” ахборот агентлиги Ички ишлар вазирлиги тезкор ходимларининг махсус амалиёти натижасида Подмосковьеда озарбойжонликлар томонидан зўрлик билан қул сифатида ушлаб турилган элликта ўзбекни озод этилгани ҳақида хабар тарқатди.

“Озодлик” мухбири қўлга киритган маълумотларга кўра, Россияда қулликдан озод қилинганларнинг фақат 40 нафар ўзбек, қолган 4 нафари Тожикистон фуқароси ва 6 нафари эса Қирғизистон фуқароси.

“Ўзбекистон фуқароларини қулликдан озод қилиш бўйича амалиёт ўтган шанба куни Москва вилоятининг Раменский туманидаги Чулково қишлоғида амалга оширилган”,- деб ëзилади “Новости” хабарида.

Маълумотга кўра, жами эллик киши озод этилган. Улар Россияга келиши билан ҳужжатлари олиб қўйилган ва узоқ муддат давомида мажбуран ишлатилган. Шу билан бирга, асирлар калтакланган, асирлар орасидаги аёл эса зўрланган.

Москва вилояти ИИБ матбуот хизмати бу воқеа юзасидан изоҳ беришни истамади.

Бу воқеа тафсилотларини россиялик инсон ҳуқуқлари фаоли Каромат Шарипов ўрганди.

К.Шариповнинг айтишича, қул қилинган фуқаролар оғир ишларни бажаришга мажбур қилинган.

“Улар ўта оғир ишларни ҳеч бир шартномасиз бажарган. Қилган иши учун маош олмаган. Улар амалда қулдорлар қўлида гаровда ушлаб турилган. Улар ҳатто молга ҳам раво кўрилмаган жойда сақланган. Қуллар орасида бир аëл бўлган ва қулдорлар томонидан мунтазам зўрлаб турилган. Айнан шу аëл қулликдан қочиб милиция ходимларига бориб ҳамма гапни айтиб берган”,- деди К.Шарипов.

Унинг билдиришича, бу жиноятни амалга оширишда Ўзбекистон фуқароси бўлган сирдарëлик аëл ҳам иштирок қилган. Айни пайтда бу аëл қидирилмоқда.

“Россияда қул қилинган ўзбеклар даллол аëл воситачилигида Ўзбекистондан алдаб олиб келинган. Уларни Россия чегарасигача олиб келган даллоллар катта пул олган. Кейин эса уларни озарбойжонларга сотишган”,- деди К.Шарипов.

Россиядаги озарбойжон диаспораси вакили, журналист Тунчзода Валиқизи ҳам бўлган воқеани ўрганди.

“Раминскда ўзбекларга нисбатан тазйиқли бир ҳаракат бўлганини ўргандим. Яъни уларни ишлатиб ҳақини бермаган. Мен бу воқеа юзасидан Россиядаги озарбойжон диаспораси ва Россия ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилганимда менга бу воқеанинг икки хил талқинини беришди. Россия органлари назарида бу одамларни гаровга олиш, озарбойжонлар назарида эса иш берувчи ва ишчи орасидаги можаро”,- дейди озарбойжонлик журналист.

Унинг таъкидлашича, бу можарода ўз ҳақини билмаган ўзбекларнинг ҳам, ҳаддидан ошган озарбойжонларнинг ҳам бирдай масъулияти бор.
XS
SM
MD
LG