Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:13

Одил Ёқубовнинг Чингиз Айтматов вафоти муносабати билан таъзияси


Бутун инсоният фарзанди Чингиз оламдан ўтди. Аллоҳ таоло унга шундай катта бир истеъдод инъом этган эдики, нима ҳақида ëзмасин инсонни қалбидаги энг нозик торларигача черта олар, агар қайғу ҳақида гапирса йиғлатмасдан қўймас, агар кулдиргиси келса, қотириб-қотириб кулдирар эди.

У буюк инсон эди. Оламга 1000 йилда, балки 10.000 йилда бир маротаба келадиган буюк инсон эди. Бирор мамлакат йўқки, Чингизни ўқимаган, инсон йўқки, унинг дардли онларни тасвирлаганда йиғламаган, кулгили нарсаларни айтганда кулмаган. У бизнинг дўстимиз эди. У душманимиз эмас эди. У келиб, шу ерда 10-15 кунлаб ëтиб, Ўрта Осиë халқлари бошини бириктириш ишига озгина бўлса ҳам хизмат қилай, дейдиган одам эди. У ўзбек халқининг бутун ташвишлари, бутун қийинчиликлари, бутун азобу роҳатларини - ҳаммасини билар эди. Мисли кўрилмаган оғир кунда мен бу инсонларга, Чингизнинг оиласига, фарзандларига чин юракдан таъзия билдираман.
XS
SM
MD
LG