Линклар

logo-print

Бош вазир ҳиндулардан кечирим сўради


Канада бош вазири Стивен Ҳарпер мамлакатда азалдан яшаб келаётган ҳиндулардан ўтмишда уларга нисбатан қилинган ноҳақ муносабат учун кечирим сўради.

С.Ҳарпер мамлакатда ўтган аср мобайнида олиб борилган ассимиляция сиёсати ерли аҳоли ҳисобланган ҳиндуларни хўрлаш эвазига амалга оширилганини тан олди. Бу ерда гап ҳинду оилалари фарзандларини насроний мактабларида мажбурлаб ўқитиш ҳақида бормоқда. Бунинг оқибатида минглаб бола ўз оиласидан жудо қилинган. Уларнинг кўпчилиги ҳам жисмоний, ҳам жинсий зўрланган.

Аввалроқ Австралия бош вазири ҳам ерли халқ вакилларидан ўтмишда уларга нисбатан ҳам шунга ўхшаш сиёсат олиб борилгани учун кечирим сўраган эди.
XS
SM
MD
LG