Линклар

Жорж Буш Римга келди


АҚШ президенти Жорж Буш Европа сафарининг сўнгги манзили бўлмиш Римга келди. Эслатиш жоиз, Бушнинг президент лавозимида Европага қилаётган сўнгги сафаридир.

Римда АҚШ раҳбари Италия бош вазири Силвио Берлускони ва бошқа расмийлар билан учрашади. Шунингдек, ташриф давомида Буш Рим папаси Бенедикт XVI ҳам кўришишни режалаштирган.

АҚШ ва Италия раҳбарлари учрашувида Эрон ядровий дастури, НАТОнинг Афғонистондаги иштироки каби масалалар бош мавзу бўлиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG