Линклар

logo-print

Иш ташлаш давом этмоқда


Испанияда тўрт кундирки, ёнилғи нархлари ошишидан норози юк машина ҳайдовчиларининг иш ташлаш тадбири давом этмоқда. Полиция 70 зиёд норозини ҳибга олди. Ҳайдовчилар автомобиль йўлларини тўсиб олган.

Испания аҳолиси шу кунларда ёнилғи ва озиқ-овқат тақчиллигини бошдан кечирмоқда. Сўнгги кунларда иш ташловчилар сафи балиқчи ва фермерлар ҳисобидан кенгаймоқда. Қўшни Португалияда эса ҳукумат ҳайдовчиларга ёнилғи нархи ошиши сабабли товон пули тўлашга рози бўлганидан кейин иш ташлаш тўхтади.
XS
SM
MD
LG