Линклар

logo-print

Буш Парижга келди


Жума куни эрталаб Ватиканда Рим папаси Бенедикт XVI билан учрашган АҚШ президенти Жорж Буш куннинг иккинчи ярмида Парижга келди.

Икки кунлик Франция сафари давомида Буш президент Николя Саркози билан учрашади, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиëт ташкилотининг бош қароргоҳида маъруза қилади.

АҚШ президенти сифатида Европа қилаëтган сўнгги сафари давомида Буш Словения, Германия ва Италия пойтахтларига ташриф буюрди.

Париждан сўнг Оқ уй раҳбари ўз сафарини Буюк Британияда якунлаб, Вашингтонга қайтади.
XS
SM
MD
LG