Линклар

Испания рус мафиясини қўлга олишга киришди


Испания расмийлари мамлакат полицияси Россия мафиясидаги етакчи шахслар, дея тахмин қилинаëтганларни қўлга олиш амалиëтларини бошлаганини билдирди.

Миллий полиция матбуот хизмати баёнотига кўра, мазкур амалиëтларда 400дан ошиқ полициячи иштирок этмоқда. Амалиëт хорижий разведка хизматларидан Россия мафиясига оид ахборот олган судъя Балтасар Гарсон буйруғига мувофиқ амалга оширилмоқда.

Полиция хабарида айтилишича, амалиëтларнинг дастлабки соатлари давомида Мадрид, Малага ва Палма де Майорка шаҳарларида 18 киши ҳибсга олинган.
XS
SM
MD
LG