Линклар

logo-print

Ирландлар ЕИнинг ислоҳотлар келишувини рад этди


Ирландия адлия вазири Дермот Аҳерннинг маълум қилишича, мамлакатда ўтган референдумда ирландияликлар Европа Иттифоқининг ислоҳотлар келишувини рад қилган.

“Кўриниб турганидек, натижа ҳафсалани пир қилгулик. Аксар сайловчилар келишувга йўқ, дегани аниқ кўриниб турибди. Аммо референдумлар демократия моҳиятини ташкил қилади ва бу халқнинг овозидир”,- деди вазир.

Бу маълумотни кечроқ тасдиқлаган сайлов расмийларига кўра, овоз берувчиларнинг қарийб 57 фоизи келишувни рад қилган.

ЕИни кучлироқ ва самаралироқ қилишга қаратилган Лиссабон келишувининг Ирландияда рад этилиши 27 давлат аъзо иттифоқ учун катта зарба сифатида кўрилмоқда.

Мазкур келишув 2005 йилда Франция ва Нидерландияга рад этилган ЕИ конституцияси ўрнини эгаллаши лозим эди. Келишувнинг кучга кириши учун у аъзо давлатларнинг барида тасдиқланиши лозим.
XS
SM
MD
LG