Линклар

Ироқ-АҚШ музокаралари боши берк кўчага кириб қолди


Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий АҚШ билан узоқ муддатли хавфсизлик келишуви юзасидан бораëтган музокаралар боши берк кўчага кириб қолганини билдирди.

Иорданияда қилган баëнотида ал-Маликий Ироқ томони мамлакат ҳукумати фаолиятига жиддий таъсир кўрсатадиган Америка талабларини қабул қилмаслигини таъкидлади.

Бу талаблар эса, унинг айтишича, АҚШнинг Ироқдаги қўшинларига дахлсизлик мақоми бериш ва уларга Ироқ розилигисиз мустақил ҳолда амалиëтлар ўтказиш ҳуқуқини беришдан иборатдир.

2008 йилнинг 31 декабрида АҚШ қўшинларининг Ироқда қолиши учун БМТ берган мандат ниҳоясига етади ва америкаликлар Бағдод ҳукумати билан ўз қўшинларининг узоқ муддатга Ироқда қолишига ҳуқуқий асос яратиш борасида кўпдан музокара олиб бормоқда. Бу музокараларда, шунингдек, икки давлат ўртасидаги узоқ муддатлик сиëсий, дипломатик, иқтисодий, хавфсизлик ва маданий алоқаларни белгиловчи стратегик келишув ҳам муҳокама қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG