Линклар

logo-print

Брюсселда НАТО-Россия кенгаши йиғини бўлди


НАТО бош котиби Яап де Ҳооп Схеффер жиддий сиëсий масалалардаги келишмовчиликка қарамай, НАТО ва Россия ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик яхши аҳволда эканини таъкидлади.

“Ҳеч шубҳасиз, бугун биз иккала томон учун ҳам муҳим бўлган бир қатор халқаро хавфсизлик масалаларини тилга оламиз ва бу масалалар юзасидан келишмовчилик борлиги ҳаммага маълум. Аммо бундай келишмовчиликка қарамай, ушбу стол атрофида ўтирганларнинг бари НАТО-Россия кенгашини мураккаб сиëсий муаммоларни ҳал этишдаги мулоқот форуми сифатида тан олади”,- деди НАТО бош котиби.

Унинг айтишича, НАТО ва Россия қисқа масофага учувчи ракета ҳужумидан мудофаа тизимлари ҳамда фуқаролик авиациясидаги террорчиликка қарши курашда муттасил ўсишга эришган.

НАТОнинг Шарққа қараб кенгайиши Москванинг, Россиянинг Абхазияга юзлаб қўшимча аскар юбориши эса НАТО расмийларининг норозилигига сабаб бўлмоқда.

НАТО-Россия кенгаши совуқ уруш давридаги қутблашувга йўл қўймаслик мақсадида 2002 йилда ташкил этилган.
XS
SM
MD
LG