Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:43

Зилзилада камида 6 киши ўлди


Япония шимолида 7,2 балли зилзила рўй бериб, камида 6 киши ҳалок бўлди. Баъзи жойларда ер кўчиб, минглаб уй электр қувватисиз қолди.

Расмий хабарларга қараганда, 150 нафарга яқин киши тан жароҳати олган, яна 100 киши маҳаллий курорт ҳудудида вайроналар қамалида қолган.

Шунингдек, атом электр станциясининг сув омборидан оз миқдорда радиоактив сув оқиб кетгани ҳам хабар қилинди. Бироқ бундан хавф йўқлигини таъкидланмоқда. Зилзила эпимарказидан 400 км жанубдаги Токио шаҳрида ҳам ер қимирлагани сезилган.
XS
SM
MD
LG