Линклар

Намойишчилар Мушаррафнинг истеъфосини талаб қилди


Покистон пойтахти Исломобод шаҳрида бўлиб ўтган кўп минг кишилик митинг иштирокчилари президент Парвез Мушаррафнинг истеъфосини ҳамда у ишдан бўшатган судьяларни вазифаларига қайта тиклашни талаб қилди.

Ўн минглаб киши қатнашган мазкур акция жорий ҳафта бошидан буён ўтказилаётган умумиллий маршнинг якуний босқичи бўлди.

Митингда чиқиш қилган собиқ бош вазир Навоз Шариф президентни 8 йиллик фаолияти даврида йўл қўйган қонунбузарликлари учун судга беришга чақирди.

Парламент сайловидан сўнг коалиция тузган мухолифатдаги етакчи партиялар ҳанузгача Олий суд раиси ҳамда 60 судьяни лавозимига тиклаш учун қандай йўл тутиш кераклиги тўғрисида бир битимга кела олгани йўқ.
XS
SM
MD
LG