Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:01

Ироқ кучлари мамлакатнинг ярминигина назорат қилмоқда


БМТ Хавфсизлик кенгаши мажлисида Ироқ ташқи ишлар вазири Ҳушёр Зебарий Ироқ кучлари 18 та вилоятдан 9 тасида вазиятни назорат қилиб тургани, бироқ мустақил равишда ҳозирча мамлакат бўйлаб хавфсизликни таъминлай олмаётганини билдирди.

Жорий йил охирида халқаро кучларнинг Ироқда бўлишига берилган БМТ мандати муддати тугайди. Шу сабабли Вашингтон Бағдод билан хавфсизликни таъминлаш соҳасида янги шартнома тузиш юзасидан музокаралар олиб бормоқда. Бундай ҳужжат АҚШ ҳарбийларининг Ироқда қолиши учун ҳуқуқий асос яратишга хизмат қилади.

Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий жума кунги чиқишида янги шартнома юзасидан ўтказилаётган музокаралардан ҳозирча самара йўқлигини билдирганди.
XS
SM
MD
LG