Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:57

“Катта саккизлик” қимматчилик хавфидан огоҳлантирди


“Катта саккизлик”ка аъзо давлатлар молия вазирлари нефть ва озиқ-овқат маҳсулотларининг қимматлаб кетгани жаҳон иқтисодиёти учун хатарли эканидан огоҳлантирди.

“Биз нефтнинг нархи шиддат билан кўтарилиб, ҳам номинал, ҳам реал кўринишда рекорд даражага етганидан, нархлар ўсишининг жаҳонда макроиқтисодий барқарорликка, ривожланиш истиқболлари ва аҳоли фаровонлигига таъсир қилишидан жиддий ташвишдамиз”,- деди Осака шаҳрида ўтказилган учрашув чоғида Япония молия вазири Фукуширо Нукага.

“Катта саккизлик”ка аъзо давлатлар молия вазирлари нефть экспорт қилувчи давлатларни нархларни жиловлаш учун нефть қазиб олиш ҳажмини кўпайтиришга чақирди.
XS
SM
MD
LG