Линклар

logo-print

Елисейда Яқин Шарқ ва Эрон масаласи муҳокама қилинди


АҚШ ва Франция президентлари Жорж Буш ва Николя Саркози Елисей саройида ўтган сўзлашувларда Афғонистон ва Яқин Шарқдаги вазиятни ҳамда Эроннинг ядровий дастурини муҳокама қилди.

Учрашувдан сўнг ўтказилган журналистлар билан учрашув чоғида саволларга жавоб берар экан, Жорж Буш Вашингтон АҚШ қўшинларининг Ироқда қолиши юзасидан Бағдод билан сўзлашувларда пайдо бўлган муаммоларга қарамай, келишувга эришилишига ишонч билдирди.

АҚШ президенти, шунингдек, Сурияни террорчи ташкилотларга кўмак кўрсатмасликка яна бир бор чақирди.

Жорж Бушнинг Европа бўйлаб сафари унинг президентлик давридаги сўнгги сафаридир. Франциядан у Буюк Британияга ўтади.
XS
SM
MD
LG