Линклар

logo-print

Жорж Буш Эроннинг рад жавобини қоралади


АҚШ президенти Жорж Буш Парижда қилган чиқиши чоғида Эроннинг ядровий дастури бўйича жаҳоннинг 6 давлати таклифи юзасидан Теҳроннинг рад жавобини қоралади.

Жорж Бушнинг фикрича, Теҳроннинг бундай позицияси Эроннинг халқаро жамиятдан янада яккаланиб қолишига олиб боради.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари ҳамда Германия иштирокидаги “олтилик”нинг янги таклифларини Эрон етакчиларига Европа Иттифоқи раҳбарияти аъзоси Ҳавьер Солана тақдим этди.

Иқтисодиёт ва хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик қилиш эвазига Эрондан ядровий дастуридан воз кечиш таклиф қилинмоқда. Бироқ Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий мазкур масала юзасидан ўтказиладиган ҳар қандай музокара Эроннинг ядровий технологияларни ривожлантириш ҳуқуқи тан олинишигагина асосланиши мумкин, деб баёнот берди.
XS
SM
MD
LG