Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:47

Қирғизистонда ёзувчи Чингиз Айтматов дафн этилди


Бишкекдаги “Ота бейит” қабристонида бўлиб ўтган дафн маросимида икки мингдан зиёд киши қатнашди. Маросимда президент Қурманбек Бақиев, ҳукумат аъзолари, чет эл делегациялари аъзолари ҳам ҳозир бўлди.

Ёзувчининг майити давлат мадҳияси ҳамда қуроллардан узилган ўқ овозлари остида жойига қўйилди. Дафн маросимидан олдин минглаб қирғизистонликлар атоқли адиб билан видолашиш учун Бишкекдаги Миллий филармониясига келди.

Чингиз Айтматов бир неча ҳафта давом этган хасталикдан сўнг 10 июнь куни Германияда вафот этган эди. Бу йил декабрида Ч.Айтматов 80га кирган бўларди.

14 июнь, шанба Қирғизистонда мотам куни, деб эълон қилинган.
XS
SM
MD
LG