Линклар

Юшченко НАТОдан таклифнома олиш умидида


Украина президенти Виктор Юшченко НАТО бош котиби Яап де Ҳооп Схеффер билан учрашувда ўз мамлакатининг ҳарбий блокка аъзо бўлиш борасида шу йил охирига қадар расмий таклифнома олишига умид билдирди.

Киев учрашуви чоғида НАТО раҳбари Украинанинг қачон аъзоликка қабул қилиниш масаласини фақат блок аъзоларигина ҳал этажагини таъкидлади.

“НАТОда қандай қарор қабул қилишни 26 та аъзо ва иттифоқчи давлат вакиллари ҳал этади. Украинани НАТОга яқинлаштириш масаласида ҳам фақат ана шу 26 давлат қарор қабул қилади. Бошқа ҳеч бир давлат бу масалага аралаша олмайди”,- деди Схеффер.

Россия ҳукумати Украинанинг НАТОга қўшилиш эҳтимолига кескин қаршилик кўрсатиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG