Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:54

Буш зарба бериш учун мулоқотни кенгаштиришни истайди


АҚШ президенти Жорж Буш Афғонистон ва Покистон ҳукуматларини ўзаро чегара ҳудудларида жойлашган жангариларга зарба бериш борасидаги мулоқотни кенгайтиришга чақирди.

Якшанба куни Афғонистон президенти Ҳомид Карзай лозим бўлса, Афғонистон қўшинларининг Покистон ҳудудларидан туриб ҳужум уюштириб келаëтган жангарилар истеҳкомларига зарба беришидан огоҳлантирганди.


Унинг бу огоҳлантирувига муносабат билдирган Покистон бош вазири Юсуф Риза Ғилоний эса ўз ҳукумати бошқа давлатлар ички ишига аралашмаслиги, айни пайтда бошқаларнинг ҳам Покистон ички ишига аралашувига тоқат қилмаслигини билдирди.
XS
SM
MD
LG