Линклар

logo-print

ЕИ вазирлари фавқулодда йиғилиш ўтказди


Европа Иттифоқини ислоҳ қилишни кўзда тутувчи Лиссабон келишуви ирландияликлар томонидан рад этилгани муносабати билан Брюсселда иттифоққа аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари фавқулодда йиғинга тўпланди.

Европа конституцияси ўрнини эгаллаши лозим бўлган мазкур келишув кучга кириши учун у аъзо давлатларнинг барчаси томонидан тасдиқланиши лозим. Аммо ўтган ҳафта Ирландияда ўтказилган умумхалқ референдумида келишув кўпчилик сайловчи томонидан рад этилди ва оқибатда келишув тақдири фалаж ҳолга тушди.

Брюсселдаги йиғин иштирокчилари юзага келган мураккаб вазиятдан қандай чиқиш йўлларини муҳокама қилмоқда.

ЕИнинг кенгайиш масалалари бўйича мутасаддиси Олли Рейн эса Ирландиянинг Лиссабон шартномасини инкор этиши иттифоқнинг кенгайиш жараёнига таъсир этмаслигини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, Ирландияда ўтказилган референдум ва ЕИнинг кенгайиши масаласи ўртасида ҳеч қандай бевосита боғлиқлик йўқ.

Польша бош вазири Дональд Туск ҳам айни фикрни ривожлантириб, Хорватия, Украина ва Сербияни ЕИга қўшиш жараёнини давом эттиришга чақирди.

Бироқ Европа парламенти президенти Ханс-Герт Потеринг Ирландиядаги референдум ЕИнинг кенгайишини ҳозирча тўхтатиб туришини айтди.
XS
SM
MD
LG